Тошкентда кейинги йилнинг охирига қадар энергияни ҳисобга олишнинг янги тизими жорий этилади

Ўзбекистон 07 Май 2015 3739

Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси 2016 йилнинг охирига қадар босқичма-босқич Тошкентнинг барча туманларида электр энергияни ҳисоблашнинг автоматлаштирилган тизимини татбиқ қилишни режалаштирмоқда

“Айни пайтда Бектемир туманида 10476 абонент ушбу тизимга уланди. Тошкентнинг бошқа туманларида ҳам босқичма-босқич ишлар бошланади.  Барча ишлар 2016 йилнинг 4-чорагида тугатилади”, деб айтмоқда Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси бош муҳандиси Дилмурод Сайдуллаев.

2004 йилда Ўзбекистон ҳукумати томонидан истеъмолчиларнинг эски электр ҳисоблагичларини электр энергияни ҳисоблашнинг автоматлаштирилган тизимига мос бўлган янги ҳисоблагичлар билан алмаштиришни назарда тутувчи қарор қабул қилинганди. Тизим қарздорлик мавжуд бўлганда истеъмолчиларни автоматик равишда электр энергия бериш тизимидан узиб қўйиш имконини беради. Янги ҳисоблагичларда кўрсаткичларни ноқонуний тарзда тўғрилаб қўйишнинг имкони йўқ. 

Сайдуллаевнинг айтишича, бугун корхона учун асосий муаммо аҳолининг дебиторлик қарзи ҳисобланади. Бу қарздорлик 20 млрд сўмга баҳоланмоқда. “Бу борада энг ёмон ҳолат Олмазор ва Мирзо-Улуғбек туманларида кузатилмоқда. Бизнинг ҳисобларга кўра, 1-чоракда қарздорликнинг камайгани қайд этилмоқда”, деб ахборот берди Сайдуллаев.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 17207 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 22368 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 11360 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 12229 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 40582 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 52947 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47756 Lifestyle
Зафар Ҳошимов лотин алифбоси, ўзбек тилининг мавқеини ошириш ва чет тилларга ҳурмат сақлаш ҳақида
Япония ТИВ раҳбари: КХДР ядро дастуридан воз кечмагунга қадар унга босим ўтказиш керак
15:40 577 Жаҳон
Қатар зиёратчиларнинг Саудияга парвозларини блокламоқда
15:35 1096 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар