Туркиянинг дин ишлари бўйича бошқармаси арман тилидаги Қуръонни чоп этди. Бу ҳақда Anadolu турк ахборот агентлиги хабар бермоқда. Китоб 4 минг нусхада чоп этилган.

Дин нашлари бўйича бош директор Юксал Салмоннинг айтишича, Қуръон арман тилининг шарқий ва ғарбий вариантларида чиқарилган.

“Биз Қуръон ва исломдан бехабар бўлган одамлар ушбу таржима ёрдамида исломнинг раҳм-шафқатли тилига қўшила оладилар, деб умид қиламиз”, деб айтди Салмон.

Салмон нашр устидаги ишлар 4 йил давом этгани, ундан икки йилдан кўпроқ вақт таржима ишлари учун сарфланганини таъкидлаб ўтди. Лойиҳа устида Туркия университетларининг теология факультетлари профессорлари ва Диёнат мутахассислари иш олиб бориш. 

Бу Қуръон таржимаси Туркия дин ишлари бўйича бошқармаси томонидан чоп этилган бош тилдаги биринчи Қуръон эмас. Аввалроқ Диёнат мусулмонларнинг муқаддас китобини испан ва курд тилларида чоп этган эди. Салмоннинг айтишича, Қуръонни яна 15 тилда чоп этиш режалаштирилган.

Диёнат ташкилоти Туркия Конституциясининг 136-моддаси негизида 1924 йилда ташкил этилган. Бу ташкилот ислом маърифати ва масалалари билан шуғулланади. Бундан ташқари, Диёнатнинг вазифаларига турк зиёратгоҳларини сақлаш ва уларга қараб туриш ҳам киради.  

Қуръони Карим араб тилида ёзилган. Ҳозирда Қуръон кўпчилик тилларга, шу жумладан рус тилига ҳам ўгирилган. XX ва XXI асрларда муқаддас китобнинг арман тилидаги бир нечта таржимаси чиққан, бироқ Туркияда Қуръон арман тилига биринчи марта таржима қилинди.

Арманистонда ислом динига курд, форсий, озарлар ва бошқа халқлар ибодат қилади.