Ural Airlines авиакомпанияси “Калининград – Тошкент – Калининград” йўналиши бўйлаб парвозларни амалга оширишни тўхтатди.

Маълум бўлишича, ушбу йўналиш бўйича парвозлар жорий мавсумда ўзини оқламаган. Компания 2014 йил ёзида ҳам ушбу рейсни вақтинча ёпиб, қишки мавсумда қайта йўлга қўйганди.

Айни вақтда, Тошкентдан Калининградга бевосита “Ўзбекистон ҳаво йўллари”нинг чоршанба ва якшанба кунги рейсларида учиш мумкин.