“Узкимёсаноат” давлат акциядорлик компанияси 2019 йилга қадар корхоналарда электр қувватини истеъмол қилиниши кўрсаткичларини 42 фоизга туширишни режалаштирмоқда. Жорий йилнинг ўзида компания электр қуввати истеъмолини 13.4 фоизга, табиий газ истеъмолини 16.9 фоизга қисқартириши талаб этилади.
Шунингдек, 2019 йилга келиб газ истеъмоли 47.8 фоизга камайтирилиши режалаштирилмоқда.
Ушбу йўналишдаги чора-тадбирлар Ўзбекистон президентининг 2015 йил 5 майидаги қарори билан тасдиқланган 2015-2019 йилларда иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда энергия истеъмолини камайтириш, энергияни тежовчи технологиялар ва тизимларни жорий қилиш бўйича чора-тадбирлар дастурида белгиланган вазифалар ижроси доирасида амалга оширилмоқда.