БАА ҳукумати 2021 йилга келиб Марсга биринчи космик зонд юборилишини маълум қилди. Режага кўра, 40 минг км/соат тезликка эга зонд 60 млн км масофани босиб ўтади. У Марсга 200 кун ичида етиб боради. Унинг Марсга қўниши мамлакат ташкил топишининг 50 йиллик юбилейига тўғри келиши керак (2021 йил 1 декабрь).
Миссия доирасида зонд Ерга 1 террабайт ахборот жўнатади; бу ахборот Марсдаги атмосфера ва иқлимга тааллуқли бўлади. Бу ахборот жаҳоннинг 200 илмий муассасасида ишловчи минглаб экспертларга таҳлил учун етказилади.
Бугун Al Amal номли зонд устида 75 нафар тадқиқотчи ишламоқда. 2020 йилга келиб олимлар сони 150 кишига етади.