МДҲга аъзо давлатлар раҳбарлари жума куни Москвада норасмий учрашув ўтказишади. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путиннинг ёрдамчиси Юрий Ушаков матбуот вакиллари билан бўлиб ўтган мулоқот чоғида айтиб ўтди.
Учрашувда Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев, Ўзбекистон президенти Ислом Каримов, Қирғизистон раҳбари Алмазбек Атамбаев, Беларусь етакчиси Александр Лукашенко, шунингдек, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон қатнашадилар. Бундан ташқари, учрашувда МДҲ ижрочи котиби Сергей Лебедев иштирок этади.
Илгарироқ Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков учрашувда МДҲга аъзо давлатларнинг барча раҳбарлари ҳам иштирок эта олмаслигини маълум қилган эди. Унинг сўзларига кўра, айрим раҳбарлар иш режасига бошқача тадбирларни киритгани боис учрашувга кела олмайди.