АҚШ махфий хизмати Оқ уй панжарасини тиканли тўсиқлар билан мустаҳкамлайди

Жаҳон 08 Май 2015 1470

АҚШ махфий хизмати Оқ уй олдида панжара сифатида пўлат тиканлардан ташкил топган иккинчи ҳимоя қатламини ўрнатмоқчи. Бу ҳақда Капитолийнинг режалаштириш бўйича миллий комиссияси ҳужжатига иқтибос келтирган ҳолда Associated Press ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Қўшимча ҳимоя воситалари бинони турли қоидабузарлардан ҳимоялаш учун зарур бўлмоқда. Оқ уйнинг шимолий ва жанубий томонларидаги панжаранинг юқори қисмига 1,3 сантиметрлик учли қилиб ишланган пўлат тиканлар ўрнатиш режалаштирилмоқда. 

Кўпроқ янгиликлар