АҚШлик ҳарбийлар Сурия мухолифати вакилларини ИШИД жангариларига қарши курашиш учун машқ қилдиришни бошлади. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги ўз манбаларига иқтибос келтирган ҳолда хабар бермоқда.  

Манба аноним қолиш шарти билан Иорданияда машғулотлар бошлангани ҳақида хабар берди. Бундан ташқари, бу дастур Туркияда ҳам ишга туширилади.   

АҚШ исёнчи кучларни ўқитиб, уларни қурол-аслаҳа билан қуроллантиришни режалаштирмоқда. АҚШ президенти Барак Обама маъмурияти дастур фақатгина ИШИД билан курашишга қаратилганини таъкидламоқда.