АҚШнинг Атланта шаҳрида енгил моторли самолётнинг қулаши оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, деб WSB-TV телеканали твиттердаги саҳифасида хабар бермоқда.

Қайд этилишича, самолёт йўл устига қулаган. Айни пайтда самолёт қулаган ҳудудда ўт ўчириш хизмати йўлнинг икки томонини тўсиб қўйгани сабабли узун тирбандлик юзага  келган. 

Самолёт аэропортдан учиб кетганидан бироз вақт ўтиб қулаган. Самолётнинг қулаши сабаби аниқлаштирилмоқда.