БАА Кэмп-Дэвидда ўтадиган саммитда АҚШ унга хавфсизлик кафолатларини беришига умид қилмоқда. Бу ҳақда БААнинг Вашингтондаги элчиси Юсуф ал-Утайба Reuters агентлигига баёнот берди.
“Илгари биз АҚШ билан хавфсизлик борасида жентльменларча келишув билан кифояланган эдик. Аммо бу сафар бизга ёзма кафолатлар керак”, - деди элчи Вашингтондаги маърузасида. Унинг қўшимча қилишича, бу кафолатларга “Эроннинг минтақадаги феъл-атвори” билан боғлиқ равишда эҳтиёж туғилган.
Форс кўрфази араб мамлакатлари ҳамкорлиги Кенгашига аъзо давлатлар (Саудия Арабистони, БАА, Қатар, Баҳрайн, Қувайт, Уммон) вакиллари иштирокидаги Кэмп-Дэвид саммити 13-14 май кунлари бўлиб ўтади.