Мюнхеннинг «Бавария» клуби ёзги трансферлар пайтида сотиб олишни режалаштирган футболчилардан иборат рўйхатни тузиб олди. Бу ҳақда Bild нашри хабар тарқатмоқда.

Манбанинг маълум қилишича, немис клуби шорт-листидан «Атлетико» яримҳимоячиси Антуан Гризманн, «ПСЖ» футболчиси Марко Верратти ва «Лацио»да кашфиёт дея қаралаётган Фелипе Андерсон ўрин олишган.

Шунингдек, «Бавария» қизиқиш билдирган футболчилар орасида «Вольфсбург» яримҳимоячиси Кевин де Брюйне ҳам бор.

Таъкидланишича, Германиянинг амалдаги чемпионлари янги футболчиларни сотиб олиш учун 100 миллион евро маблағ ажратган.