Лондонинг "Челси" клуби шу йилнинг 30 май куни Бангкок шаҳрида Таиланд юлдузларига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказадиБу ҳақида клуб матбуот хизмати хабар тарқатди. 

Ўйин "Ражамангала" стадионида бўлиб ўтади. 

Орадан икки кун ўтиб, лондонликлар Австралияга учиб кетишади. У ерда Жозе Моуриньо шогирдлари "Сидней" клубига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга чиқишади. 

Бу ўйинлар клубнинг Австралия, Осиё ва Шимолий Америка давлатлари бўйлаб турнеси доирасида ўтказилади.