Англиялик афсонавий футболчи Дэвид Бекхэм ўзининг 40 ёшини нишонлаган кунида Инстаграм тармоғида аккаунт очди ва биринчи кунданоқ унинг аккаунтига катта тезлик билан фолловерлар ёпирилди.

Унинг аккаунти биринчи куни 1 млндан ортиқроқ фолловер йиғган. Бунгача энг қисқа вақт ичида кўп фолловер йиғиш бўйича ўрнатилган рекорд актриса Эмма Уотсонга тегишли эди (2 кунда 2 млн).

Бекхэм эса 3 кунда 5 млн фолловерга эга бўлди. Айни вақтда эса унинг фолловерлари сони 5,5 миллиондан ортиб кетган.

Қайд этиш жоизки, олти кун ичида Бекхэм ўз аккаунтига 15та сурат жойлаштирган. Бу суратларда асосан, унинг туғилган куни маросимидаги ҳолатлар акс этган.