"Днепр" "Наполи" майдонидан 1:1 ҳисобидаги дуранг билан қайтди

Спорт 08 Май 2015 496

Европа лигаси мусобақасининг ярим финал дастлабки учрашувларидан ўрин олган «Наполи» ҳамда «Днепр» клублари ўртасидаги учрашувда жамоалар муроса кўчасини танлашди.

Дастлаб, ўйиннинг 50-дақиқасида Лопес Сильва ҳисобни очган бўлса, 80-дақиқага келиб, Селезнев мувозанатни тиклашга муваффақ бўлди.

Шу тариқа, дастлабки ўйинда дуранг натижа қайд этилди ва барчаси Украинада ҳал бўлади.


Наполи – Днепр 1:1
Голлар: 1:0 – 50 Лопес Сильва, 1:1 – 80 Селезнев.
Наполи – Андухар, Мажо, Альбиоль, Бритос, Гулям, Лопес Сильва (Гаргано, 71), Фрелло, Кальехон (Габбьядини, 77), Гамшик, Инсинье (Мертенс, 82), Игуаин.
Днепр – Бойко, Федецкий, Дуглас, Чеберячко, Лео Матос, Канкава (Безус, 69), Федорчук, Лучкевич (Гама, 57), Ротань, Коноплянка, Калинич (Селезнев, 80).
Огоҳлантиришлар: Канкава (23), Федецкий (73).

Кўпроқ янгиликлар