2014-2015 молиявий йили якунларига кўра Emirates авиакомпаниясининг соф даромади 40 фоизга ошгани маълум бўлди. Эслатиб ўтамиз, молия йили 31 март куни якунига етди. Бу маълумотлар авиакомпания тарқатган матбуот хабарномасида акс этган.
Маълум бўлишича, соф даромад 1.2 млрд долларни ташкил қилган. авиакомпания кирувчи Emirates Group авиация гуруҳининг соф даромади 34 фоизга ортиб, 1.5 млрд долларга тенглашган. Шунингдек, компаниянинг тушуми 7 фоизга ошиб, 24.2 млрд рублни ташкил қилган.