Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) Қирғизистоннинг ташкилотга қўшилишини маъқуллади. Бу ҳақда Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев маълум қилди, деб хабар бермоқда "РИА Новости".

“Шубҳа уйғотган ҳамма саволлар ҳал бўлди ва биз бугун Қирғизистоннинг бизнинг иттифоққа қўшилиши бўйича ҳужжатни қабул қилмоқдамиз ва бу билан сизни табриклайман”, деб айтди Назарбоев.

Назарбоев, шунингдек, ЕОИИ Вьетнам билан эркин савдо ҳудуди ташкил этиш ҳақида келишув имзолашни мўлжаллаётганини маълум қилди.

Назарбоевнинг айтишича, Туркия, Ҳиндистон, Озарбайжон ва Мўғилистон давлатлари ҳам ЕОИИ билан иқтисодий ҳамкорлик бўйича келишувга ўз қизиқишларини билдириб ўтди.

Қозоғистон президенти иттифоқ аъзоларидан бу таклифни кўриб чиқишни сўради.