Карло Анчелотти Ла Лиганинг апрель ойидаги энг яхши мураббийи бўлди

Спорт 08 Май 2015 643

Мадриднинг "Реал" жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти Ла Лиганинг апрель ойидаги энг яхши мураббийи деб топилди.

Анчелотти бошчилигида жамоа, апрель ойидаги 6 та ўйинни ғалаба билан тугатди. Ўтган ойда унинг шогирдлари 24та гол уриб, 4та гол ўтказиб юборишган.

Апрелда «Реал» «Гранада»ни 9:1, «Райо Вальекано»ни 2:0, «Эйбар»ни 3:0, «Малага»ни 3:1, «Сельта»ни 4:2, «Альмерия»ни эса 3:0 ҳисобларида мағлуб этган.

Кўпроқ янгиликлар