Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон мамлакатда унинг Европа Иттифоқида келгусидаги аъзолиги масаласи бўйича референдум ўтказилишини маълум қилди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

“Биз ўзимининг Европадаги келажагимиз бўйича референдум ўтказамиз”, деб айтди Кэмерон журналистларга қиролича Елизавета II билан учрашувидан сўнг.

Кэмерон бошчилигидаги консерваторлар партияси Буюк Британиядаги ялпи парламент сайловларида ғалаба қозониб, кўпчилик парламентини шакллантириш учун етарлича миқдорда ўрин олди.