Мейвезер Пакьяога қарши реванш жангини ўтказишдан бош тортди

Спорт 08 Май 2015 2533

2 майда филиппинлик боксчи Мэнни Пакьяога қарши жангни ютган ҳамда ўзида ўрта енгил вазн тоифасида WBA Super, WBO ва WBC талқини бўйича чемпионлик унвонларини йиға олган АҚШлик боксчи Флойд Мейвезер қайта жанг ўтказишдан бош тортди.   

Мейвезер келаётган шанба куни эфирга узатиладиган Showtime телеканалига берган интервьюсида Пакьяони “омадсиз ночор одам” ва “қўрқоқ” деб атаган ва унга қарши яна рингга кўтарилмаслигини айтган.     

“ESPN мухбири Стефен Смит билан суҳбат чоғида мен Пакьяога қарши яна жанг ўтказишга тайёрлигимни айтган эдим, бироқ энди ўз фикримдан қайтдим. Мен у билан жанг қилишни истамайман, чунки у омадсиз ва қўрқоқ одам. Ютқаздингми, буни тан олиб: “Мейвезер, сен мендан кучлироқ эдинг”, деб айтиши керак эди”, деди боксчи.   

Пакьяонинг жангдан кейинги матбуот анжуманида у елкаси жароҳати билан жанг қилгани, бу эса унинг ҳаракатларини чеклагани ҳақида айтган сўзлари Мейвезер норозилигига сабаб бўлди. Бироқ шунга қарамасдан, филиппинлик боксчи елка жароҳатини ўз мағлубиятининг асосий сабаби деб айтмади. 

«Узрлар, узрлар, узрлар. Мен уларни ҳисобга олмайман ва одамлар унга алданиб қолишларини истамайман. У ютқазганини билади. Бундан кейин менинг унга бўлган ҳурматим йўқолди”, деб айтди Мейвезер.

6 майда Пакьяо елкасини операция қилдирди. Энди у 9-12 ойдан кейин рингга чиқа олиши мумкин. Бундан ташқари, Пакьяо елкасидаги жароҳатни яширгани учун боксчилик фаолиятидан четлаштирилиши мумкин. 

Қоидаларга кўра, Пакьяо жангдан олдин жароҳати ҳақида маълум қилиши керак бўлган, бироқ у буни Невада атлетика комиссиясидан яширган. Комиссия барча тафсилотларни ўрганиб чиққандан кейин Пакьяони жазолаш ҳақида қарор қабул қилади. 

Пакьяо промоутери боксчининг жароҳати ҳақида АҚШ антидопинг агентлигига (USADA) хабар бергани ва жанг олдидан бир доза оғриқсизлантирувчи дори қабул қилишга рухсат олгани таъкидламоқда. Бироқ шунга қарамасдан Пакьяо жазоланиши муқаррар, чунки у жароҳати ҳақида нафақат USADA ни, балки Атлетика комиссиясини ҳам хабардор этиши керак эди.   

“Аср жанги” деб ном олган Мейвезер ва Пакьяо ўртасидаги жанг Лас-Вегасда 2 майдан 3 майга ўтар кечаси бўлиб ўтди. Мейвезер ҳакамларнинг бир овоздан қабул қилган қарори билан очколар бўйича жангни ютиб, ўзида WBA (Super), WBC ва WBO талқини бўйича жаҳон чемпиони унвонларини бирлаштира олди. Бундан ташқари, Мейвезер вазн тоифасидан қатъий назар жаҳоннинг энг яхши боксчиси унвонини олди.

Боксчиларнинг умумий гонорари 250 млн долларни ташкил қилди, жангни трансляция қилиш ҳуқуқини 53 та давлат сотиб олди. Жанг ташкилотчилари жангдан 500 млн доллар ишлаб олишни режалаштиришган.  

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 95028 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46333 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51564 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9277 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20088 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 364 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 436 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 396 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар