АҚШлик Флойд Мейвезер филиппинлик боксчи Мэнни Пакьяо билан реванш жанги ўтказиш режалаштирилмаётганини билдириб ўтди. Бу ҳақда Associated Press хабар тарқатди.

«Пакьяонинг имкониятларини жароҳат чеклаб қўйган деган фикрга умуман қўшилмайман. Баҳона, баҳона, баҳона. У жуда тез эди. Унинг чап қўлиям, ўнг қўлиям жуда тез эди. Зарбалари ҳам кучли ва тез эди. Мен буни сотиб олганим йўқ».

«У ютқазди ва буни яхши тушуниб турибди. Бу каби воқеалардан кейин унга бўлган ҳурматим йўқолди. Ҳа, мен у билан реванш ўтказишга тайёр эдим. Лекин энди бу фикримдан қайтдим. Чунки у омадсиз касал ва қўрқоқ эканини кўрсатди. Агар сен ютқазган бўлсанг тан олишинг ва “Мейвезер, сен энг кучли боксчисан” дея олишинг керак», дея таъкидлаб ўтди спортчи.

Эслатиб ўтамиз, мазкур тўқнашувдан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида Пакьяо жанг ўтказишига қўлидан олган жароҳати халақит берганини таъкидлаб ўтганди.