“Барселона” ҳужумчиси Лионель Мессининг “Бавария”га қарши кечган Чемпионлар лигаси ярим финалининг биринчи учрашувдаги ўйини ҳеч бир футбол мухлисини беэътибор қолдирмади.

Мадриднинг “Реал” жамоаси мухлислари навбатдаги машғулотлардан қайтаётган Криштиану Роналдуни кўрганда Мессининг исмини айтиб олқишлашди.

“Барселона” ўз уйида “Бавария”ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди ва бу учрашувда Лионель Месси 2та гол ҳамда 1та голлик узатмага муаллифлик қилди. Жамоалар ўртасидаги жавоб учрашуви 12 май куни, Альянс-Аренада бўлиб ўтади.