"Барселона" жамоасининг бразилиялик ёш ҳужумчиси Неймар "Кордоба"га қарши (8:0) ўйиндаги вазият ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди. Бу вазиятда, ўйиннинг охирги қисмида ишланган пенальти зарбасини ижро этиш имконияти Месси томонидан Неймарга топширилганди.

"Мен буни ҳеч қачон унутмайман. Бу борадаги таассуротимни ифодалашга сўз топа олмайман. Дунёнинг энг зўр футболчиси хет-трик қилиш ва тўпурарлар пойгасидаги ҳолатини яхшилаши мумкин бўлган вақтда тўпни менга берди. Бу унутилмас воқеа", дейди Неймар.