ХХР раиси Си Цзиньпиннинг Москвага ташрифи чоғида икки давлат ҳарбий соҳадаги алоқаларни янада мустаҳкамлаб, ҳарбий альянс шакллантириш учун стратегик ҳамкорликни кенгайтиради.

South China Morning Post газетасида ёзилишича, ушбу альянс АҚШ ва Япония иттифоқининг мустаҳкамланиши билан боғлиқ равишда шаклланиб бормоқда.
Москвада бўлиб ўтадиган учрашувлар чоғида Хитойга табиий газ етказиб бериш, “Ягона камар, ягона йўл” ташаббусини амалга ошириш сингари масалаларда музокаралар олиб борилади. Шунингдек, ХХР раҳбари ғалабанинг 70 йиллигига бағишланган парадда иштирок этади.
Ўтган ҳафта Хитой Мудофаа вазирлиги икки давлатнинг қуролли кучлари Ўрта Ер денгизида ҳарбий денгиз машғулотларини ўтказишини маълум қилди. Мутахассисларнинг фикрича, бу Хитой ва Россия ўртасида ҳарбий альянс шаклланиб бораётганини яна бир бор тасдиқлайди.