Остонада Қозоғистон тарихидаги энг катта миқёсдаги ҳарбий парад бўлиб ўтди

Жаҳон 08 Май 2015 5084

7 май кунида Остонада, “Қазақ елі” бош майдонида Ватан ҳимоячиси куни ва Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 70 йиллигига бағишланган катта миқёсдаги ҳарбий парад ўтказилди.

Бу парад Қозоғистон тарихидаги энг катта парад бўлди. Унда 5 мингга яқин ҳарбий хизматчи ва 200дан кўпроқ қурол-аслаҳа ва ҳарбий техника бирлиги, ҳарбий авиациянинг 70та вертолёт ва самолёти иштирок этди.

Қозоғистоннинг барча бурчакларидан келган 260 нафар уруш фахрийси бу тантанали тадбирнинг фахрий меҳмонхонлари бўлди. Ҳарбий параддан кейин фахрийлар турли байрам концертларида, Ватан ҳимоячилари ёдгорлигига гулчамбарлар қўйиш маросимида иштирок этдилар, улар учун шаҳар бўйлаб экскурсия ташкил этилди. Остона, Олма-Ота, Қарағанда, Павлодар шаҳарларидан ҳамда Олмаота ва Жанубий Қозоғистон вилоятларидан 6 нафар улуғ ватан иштирокчиси Москвага Ғалабанинг юбилейини нишонлаш учун борадиган бўлди.

Ҳарбий парад учта қисмдан: пиёда парад қўшинларнинг ўтиши, механизациялаштирилган колонналарнинг ўтиши ва ҳаво парадидан ташкил топди.

Параддан аввал Қозоғистон Республикаси Давлат байроғи байроқдор гуруҳи ўтди. Ундан кейин Ғалаба байроғи – 70 йил аввал Рейхстаг устида қозоғистонлик машҳур уруш фахрийси Рахимжон Қошқарбаев ва унинг полкдоши Григорий Булатов томонидан ўрнатилган байроқнинг аниқ нусхаси олиб ўтилди. Жангавор байроқ Қозоғистонга Москвадаги Поклонная горадан олиб келинди.

Қозоғистон президенти тантанали сафни айланиб чиқди, қўшинлар Олий Бош қўмондонни қизғин олқишладилар. Нурсултон Назарбоев барча ҳарбий хизматчиларни Ватан ҳимоячиси куни ва Ғалабанинг 70 йиллик юбилейи билан табриклади. Бунга жавобан парад иштирокчилар уч марта “УРА” деб ҳайқиришган.

Сўнгра Улуғ ватан уруши вақтидаги ҳарбий кийимдаги учта парад бўлинмаси ўтди, улардан биринчиси 72-гвардия ўқчи дивизияси жангавор байроғи билан ўтди. Айнан шу дивизия таркибида қозоғистонликлар уруш пайтида жанг қилишган. Сўнгра юришни Қозоғистон Мудофаа вазирлиги зобитлари, қуруқликдаги қўшинлар, Ҳаво мудофааси кучлари ва ҳарбий-денгиз кучларининг парад бўлинмалари давом эттиришди.

Параднинг иккинчи қисмида механизациялашган колонналар ўтди. Параднинг тарихий қисмида ҳарбий техника колоннасига уруш пайтидаги Т-34 танки бошчилик қилди. Шунингдек, параднинг тарихий қисмида ЗиЛ-157 юк машинаси, танкларга қарши ЗИС-2 пушкалари, М-30 гаубицалари, афсонавий БМ-13 реактив ялпи ўт очиш тизими “Катюша” ҳам ўтди.

Ҳарбий техниканинг замонавий қисмига Т-72Б танки бошчилик қилди, ундан кейин Д-30 гаубицали жанговор машиналари, “КамАЗ” автомобиллари, “Тигр” зирҳли машиналари, “Кобра” разведка машиналари ва охирги йилларда Қозоғистон армияси қуролланишида бўлган бошқа замонавий ҳарбий техника ўтди.

Параднинг учинчи якунловчи қисмида авиа-шоу намойиш этилди. Остона осмони узра ягона ҳаво сафида Су-25, Су-27, Су-30, МиГ-29, МиГ-31, МиГ-27, Ан-26, Ан-72, Ту-134, Ту-154, С-295 (Airbase Military), самолётлари ва Ми-8, Ми-17, Ми-171, Ми-26, К-32 и ЕС-145 (Еврокоптер) вертолётларидан ташкил топган 70 та авиацион техника бирлиги парвоз қилди. Парадда 4++ авлодидаги Су-30СМ  қирувчи самолётлари ҳам иштирок этди.

Юқори даражадаги учувчилик маҳоратининг намоён қилиниши авиа-шоунинг энг ёрқин ва эсда қоларли қисми бўлди. Учувчилар Ғалабанинг 70 йиллик юбилейи рамзи сифатида осмонда “70” рақамини ҳосил қилиб учишди. СУ-27 самолётлари ҳам ракеталар учириш ёрдамида “70” рақамини тасвирлашди. Парад айнан шу рамзий совға билан ниҳояланди.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 72116 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37430 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21696 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81691 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 62041 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 2045 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 1382 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 1155 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 489 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 853 Маданият
Кўпроқ янгиликлар