Тошкентдаги "Наврўз” қабуллар уйида Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан "Кексаларни эъзозлаш йили” ҳамда "9 май – Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан маданият ва спорт соҳасида узоқ йиллар хизмат қилган 450 нафардан ортиқ катта ёшлилар иштирокида "Ҳеч ким меҳр-эътибордан четда қолмайди” мавзусида маданий тадбир ташкил этилди.

 

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, фронт орти меҳнат фахрийлари, яратган бетакрор образлари, куй-қўшиқлари билан ёшларимизнинг маънавиятини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшган маданиятимизнинг ёрқин номоёндалари ҳамда ўзбек спортининг довруғини жаҳонга ёйиш йўлида фидокорона меҳнат қилган спорт фахрийлари ҳурмат ва эҳтиром билан кутиб олиндилар.

 

Нуроний отахону онахонганга байрам совғалари улашилди.

Тадбирни Маданият ва спорт ишлари вазири в.в.б. Б.Аҳмедов очиб, 2015 йил муҳтарам юртбошимизнинг таклифларига асосан "Кексаларни эъзозлаш йили" деб номлангани юртимизда катта авлод вакилларига кўрсатилган алоҳида  ҳурмат ва эътибордан далолат эканлиги таъкидлади.

Йиғилганларни байрам билан табриклаб, уларнинг қилган меҳнатлари ҳеч қачон унутилмаслиги, улар ҳамиша шундай қадрланишлари, пиру бадавлат бўлиб дастурхонларимиз тўрида, қалбимиз қўрида бўлишлари ҳақида гапирди.

 

 

Тадбир чин маънода меҳр-муҳаббат байрамига айланиб кетди. Байрам баҳона неча йиллардан буён бир-бири билан кўришолмаётган қадрдонлар дийдорлашдилар.

 

 

 

 

- Вазирлик раҳбариятига раҳмат. Бизни йўқлаб, қадрлаб шундай чиройли тадбир ташкил этилибди. Бугун худди ёшлигимизга қайтгандек бўлдик. Ўтган кунларимизни, қадрдонларимизни эслашдик, - дейди Ўзбекистон халқ артисти Қундуз Миркаримова. – Бугун навқиронлигим эсимга тушиб мазза қилиб рақсга тушдим. Барча юртдошларимизни Хотира ва қадрлаш куни билан чин дилдан муборакбод этаман.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Меҳмонларнинг тўлақонли ҳордиғини ташкил этиш мақсадида эл суйган санъаткорлар, эстрада хонандалари иштирокида концерт дастури намойиш этилди.