2015 йилнинг 8 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Япониянинг Ўзбекистондаги собиқ Элчиси депутат Кёко Накаяма бошчилигидаги Япония Парламенти маслаҳатчилари Палатасининг бир гуруҳ аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.

Япония томони мамлакатимиз билан турли соҳаларда ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари кўриб чиқилган Ўзбекистон Ҳукуматидаги самарали музокалари ҳамда Бухора ва Самарқанд вилоятлари раҳбарлари билан бўлиб ўтадиган урашувлардан орттирган таасуротларини сўзлаб берди

ТИВда бўлиб ўтган суҳбат чоғида икки томон кун тартибининг айрим масалалари ҳамда Тошкент шаҳрида бўлажак Ўзбекистон-Япония парламентлараро форумининг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.

Учрашувда Япония Элчиси Фумиҳико Като иштирок этди.