Тошкентнинг «Пахтакор» клубида аввал ишлаган мутахассис Миодраг Радулович Ливан терма жамоасини бошқарадиган бўлди. У италиялик Жузеппе Жаннини ўрнини эгаллайди. Бу ҳақда ОФКнинг расмий твиттери маълум қилди.

Шу  тариқа 47 ёшли черногориялик мутахассис Ливан термаси билан ЖЧ-2018 ва Осиё кубоги-2019 учун саралаш босқичида ишлайди.

Ливанликлар "G" гуруҳида Жанубий Корея, Мьянма, Лаос ва Кувайтга қарши баҳс олиб боришади. Радулович илк ўйинини Кувайтга қарши ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, Миодраг Радулович 2011 йилда "Пахтакор" билан ОЧЛнинг нимчорак финалига чиққан. Шундан сўнг, у Кувайтнинг "Казма" (2012) ва "Жаҳра" (2014) клубларида фаолиятини давом эттирганди.