Украина президенти Пётр Порошенко Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалаба шарафига 9 май куни Москвада ўтказиладиган парадга ташриф буюришдан бош тортган давлат раҳбарларига миннатдорчилик билдирди. Бу ҳақда Интерфакс агентлиги маълумот бермоқда.
“Украина халқи номидан ушбу давлат раҳбарларига миннатдорчилик билдираман”, - деб таъкидлади Порошенко.
“8 май куни Украина халқи биринчи марта европаликларга қўшилиб Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлганлар хотирасини ёд этиш кунини нишонлайди, эртасига эса Москвада ғалаба паради ўтказилади. У ерда Донецкда қўлланаётган қурол кўрсатилади. Украина бу парадда иштирок этишдан бош тортди”, - қўшимча қилди у.