Пушков: Москвадаги Ғалаба парадини бойкот қилиш ўхшамади

Жаҳон 08 Май 2015 4418

Россия Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 70 йиллигини нишонлашда хорижий мамлакатлар томонидан бойкотга учраши ҳақидаги тахминлар озини оқламади. Бу ҳақда Россия парламентининг халқаро ишлар бўйича қўмитаси Алексей Пушков хабар берди.

Польшанинг Гданьск шаҳрида Ғарб мамлакатлари етакчилари иттифоқчи кучларнинг Иккинчи жаҳон урушида нацистлар Германияси устидан қозонган ғалабасини тантана қилишади, унда иштирок этадиган Украина президенти Пётр Порошенко Ғарб мамлакатлари етакчилари 9 май куни Москвада бўладиган Парадга бормаганликлари учун уларга миннатдорчилик билдирганди.

Пушков шу ҳолатга эътибор бериб, бу нарса Киевга ёрдам беролмаслигини таъкидлади. “Бу Киевга ёрдам беролмайди. Кўплаб етакчилар келишяпти. Бойкот ўхшамади”, - деб ёзди Пушков ўз твиттерида.

6 май кунидаги маълумотларга кўра, Москвадаги Парадга 27 мамлакатнинг давлат ва ҳукумат раҳбарларит ташриф буюради, тантаналарда хорижий мамлакатларнинг 40га яқин вакили бўлади. АҚШ номидан элчи Жон Теффт, Франция ва Италиядан эса ташқи ишлар вазирлари иштирок этади.

Москвадаги тантаналарда АҚШ, Франция, Польша, Финландия, Жанубий Корея, Черногория, Исроил, Болгария, Молдова, Литва, Латвия, Эстония, шунингдек, Беларусь давлат раҳбарлари иштирок этишдан бош тортди. Улардан баъзилари ўзларининг бу қарорини Украинадаги вазият билан изоҳлади.

Германия канцлери Ангела Меркель 9 май кунги Парадда бўлмаслигини, бироқ 10 май куни Москвага ташриф буюриб, Владимир Путин билан бирга Номаълум аскар қабрига гулчамбар қўйишини маълум қилган.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 16031 Lifestyle
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
00:08 / 20.08.2017 12016 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 47517 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21625 Ўзбекистон
Kun.uz Сирдарё ҳокими билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:40 / 16.08.2017 8985 Ўзбекистон
21 августдаги қуёш тутилиши қачон бошланади
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 147 Жамият
Анатолий Антонов Россиянинг АҚШдаги элчиси лавозимига тайинланди
19:01 231 Жаҳон
Ҳаётни мураккаблаштирувчи 10 хато
19:00 828 Lifestyle
Андижон шаҳрида 12 та байрам олди ярмаркаси иш бошлади
18:55 135 Жамият
Кўпроқ янгиликлар