Россия президенти Владимир Путин ЕОИИ давлатлари етакчилари йиғилишида Евроосиё иқтисодий иттифоқи монетар сиёсат соҳасида яқиндан ҳамкорлик қилишни ўйлаб кўриши кераклигини айтиб ўтди. Бу ҳақда  “ТАСС” ахборот агентлиги хабар бермоқда.   

“Монетар сиёсат соҳасида яқиндан ҳаморлик қилишни ўйлаб кўриш кераклигини таклиф қиламан. Биргаликда ҳаракат қилиб, давлатларимизнинг марказий банклари валюта курслари тебранишининг салбий таъсирига қарши самаралироқ курашиши мумкин бўлади”, деб айтди Путин.  

Путин “монетар сиёсатдаги келишилган ҳаракатлар иқтисодиёт соҳасидаги интеграцион жараёнларга асосланган бўлиши кераклигини” таъкидлаб ўтди. 

Аввалроқ, Россия президенти Владимир Путин Евроосиё ҳамкорлик иттифоқи ва “Ипак йўли иқтисодий камари” Трансевроосиё савдо-инфратузилмавий лойиҳаси доирасидаги ҳамкорлик келажакда бутун қитъада умумий иқтисодий ҳудуднинг шаклланишига олиб келиши мумкинлигини айтган эди.