Равшан Ҳайдаров: "Жаҳон Чемпионатига борадиган таркибнинг ўзаги аниқ"

Спорт 08 Май 2015 1689

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров Қирғизистонга қарши ўйиндан кейин маҳаллий ОАВ муҳбири билан суҳбатда Жаҳон Чемпионати ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди деб хабар берди the-uff.com.

"Уч кунлик йиғинимиз доирасида Қирғизистонга қарши ўйин режалаштирилганди. Рақибимиз сафида биздан катта ёшдаги футболчилар ўйнашади. Бугунги баҳсга жиддий тарзда ёндошдик. Бугун биринчи бўлимда яхши ўйнадик. Иккинчи бўлимда эса хотиржамлик дея олмайман, оддий қўпол хатолар содир бўлди. Биринчи гол ўтказиб юборилган вақтда марказий ҳимоячиларимиз тўпни йўқотишди. Иккинчи голга келсак, Акром Комиловнинг қўпол хатосидан сўнг пенальти белгиланди. Йигитлар билан ушбу хатоларни кўриб чиқамиз, тайёргарлик жараёнида бу табиий ҳолат", - дейди Равшан Ҳайдаров.

"Ушбу йиғинда икки нафар асосий футболчимиз иштирок этмади. Жавоҳир Соҳибов ва Одил Ҳамробеков ўз клублари сафида ОЧЛдаги муҳим ўйинларда иштирок этишди".

"Жамшид Болтабоев жароҳати туфайли мундиалга бормаслиги аниқ бўлди. У ҳали индивидуал тарзда ҳам машғулотларни бошлагани йўқ. Болтабоев ярим ҳимояда ижодкор футболчи ҳисобланади. Бироқ унинг ўрнини босадиган ўйинчилар топилади деб ўйлайман".

"11 майдан Тошкентда навбатдаги йиғинни бошлаймиз. Бу йиғин доирасида "Оқ-тепа" билан ўртоқлик учрашувини ўтказамиз. 19 майда юртимиздаги йиғинни тугатамиз. 20 майда йўлга чиқамиз, 22 майда Янги Зеландияга етиб борамиз. 2 кун ўтгач Веллингтонда Панамага қарши ўртоқлик учрашувини ўтказамиз. 28 май куни Крайстчерч шаҳрига етиб борамиз. Айнан ўша ерда Гондурасга қарши илк учрашувимизни ўтказамиз".

"Жаҳон чемпионатига борадиган таркибни шу кунларда эълон қиламан. Лекин жамоанинг ўзаги деярли аниқ. Йиғинда 21 нафар футболчи қатнашди. Соҳибов ва Ҳамробековни қўшсак 23 нафар бўлади", дея сўзига якун ясади Ҳайдаров.

Эслатиб ўтамиз, ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига 30 май куни старт берилади.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28239 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15065 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56178 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 1158 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 1013 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 3608 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 986 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 915 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1250 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар