Молдова ҳукумати Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвилини Кишинёвга коррупция билан курашишда ёрдам бериши учун таклиф этилди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Молдова бош вазири Кирилл Габуричнинг айтишича, мамлакатда антикоррупцион кенгаш ташкил этиш режалаштирилмоқда, коррупцияга қарши курашишга ҳақиқий профессионалларни жалб қилиш мўлжалланган.

“Саакашвили ва унинг жамоаси ислоҳотлар ўтказиш ва коррупцияга қарши курашиш соҳаларида катта тажрибага эга. Улар таҳлил ўтказишади ва биз уларга мамлакатда коррупцияга чек қўйиш бўйича аниқ чора-тадбирлар таклиф қиламиз”, деб айтди бош вазир.

Аввалроқ Украина Саакашвилини Грузияга экстрадиция қилмаслиги маълум қилинганди.