Европа лигаси мусобақасининг ярим финалидан ўрин олган “Севилья” ҳамда “Фиорентина” клублари ўртасидаги учрашувда 3:0 ҳисоби қайд этилиб, майдон эгаларнинг ғалабаси билан якунланди.

Алеикс Видалнинг иккита ва Кевин Гамейронинг битта голи якунда “Севилья”га йирик ҳисобдаги ғалабани келтирди ва жавоб учрашуви олдидан катта устунликни тақдим этди.

Севилья Испания – Фиорентина Италия 3:0

Голлар: 1:0 – 17 Видаль, 2:0 – 52 Видаль, 3:0 – 75 Гамейро.
Севилья – Рико, Видаль, Каррису, Колозейчак, Тремулинас, Криховяк, Мбиа (Иборра, 73), Рейес (Коке, 58), Банега, Витоло, Бакка (Гамейро, 75).
Фиорентина – Нето, Томович (Ричардс, 46), Родригес, Савич, Алонсо, Фернандес, Бадель (Писарро, 68), Валеро, Салах, Гомес (Иличич, 80), Санчес.
Огоҳлантиришлар: Каррису (46), Алонсо (70), Валеро (78), Криховяк (83), Родригес (90).