Шотландия миллий партиясидан номзодлиги кўрсатилган талаба қиз Британия парламентига сайланди. The Independent газетасида ёзилишича, у 1667 йилдан буён парламентдан жой олган энг ёш депутат бўлади.

20 ёшли талаба қиз Мхайри Блэк ўз округида лейбористлар партиясидан илгари сурилган номзод устидан ғалаба қозона олган.

Экзит-поллар натижаларига кўра, миллий партия Шотландияга ажратилган 59 мандатдан 58тасини эгаллайди.