"Ювентус"нинг аргентиналик ҳужумчиси Карлос Тевес Франция ва Италияни боғлаб турувчи Монбланс туннелида тезликни оширгани учун ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилинди.

Бу туннелда энг юқори тезлик соатига 70 километрдан ошмаслиги лозим ҳисобланади. Бундай чекловга 1999 йилнинг 24 мартида юзага келган ёнғин сабаб бўлган.

Тевес қандай тезликда ҳаракат қилгани айтилмаяпти.