Тошкент давлат иқтисодиёт университетида ҳаваскор полвонлар беллашди

Спорт 08 Май 2015 692

Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг спорт-соғломлаштириш мажмуасида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўртасида кураш мусобақаси ўтказилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

9 май – Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Кексаларни эъзозлаш йилига бағишлаб ташкил этилган мусобақада 20дан ортиқ таълим муассасаси ўқувчилари ғолиблик учун куч синашди.

Вазни 55 килограммгача бўлган ёш полвонлар баҳсида Наврўзбек Қадамовга тенг келадиган топилмади. Элдор Маҳкамов иккинчи, Ойбек Содиқов учинчи ўринни эгаллади.

65 килограмм вазн тоифасида иштирок этган Шерзод Омонов барча рақибларини енгиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди. Аббос Қаҳҳоров кумуш, Шерзод Турсунбоев бронза медаль билан тақдирланди.

Мусобақанинг вазни 71 килограммгача бўлган полвонлар беллашувида Беҳзод Панжиев олтин медаль билан тақдирланди. Жавоҳир Қосимов кумуш, Шерзод Абдусатторов бронза медални қўлга киритди.

Ғолиб ва совриндорлар диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 30145 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42374 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158870 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 45035 Lifestyle
Илон Маск БМТдан жанговор роботларни тақиқлашни талаб қилмоқда
Коалиция бомбалари остида 80 нафар суриялик ҳалок бўлди
00:27 875 Жаҳон
РФПЛ. «Ростов» «Краснодар» билан дуранг ўйнади, Шомуродов захирадан майдонга тушди
00:23 465 Спорт
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 2066 Жаҳон
Бундеслига. «Боруссия» М ғалаба қозонди, «Айнтрахт» дуранг ўйнади
00:13 188 Спорт
Эрдўған Ғарбнинг Яқин Шарқдаги сиёсатини танқид остига олди
00:02 907 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар