Туристлар текин Wi-Fi’ни меҳмонхонадаги энг муҳим хизмат деб ҳисоблайди

Жамият 08 Май 2015 598

Меҳмонхонада кўрсатиладиган хизматлар ичида энг муҳими, туристларнинг фикрича, бепул Wi-Fi тармоғига уланиш имкониятидир. Бу ҳақда Hotels.com портали томонидан тарқатилган матбуот хабарномасида маълум қилинди.
Туристлар ўртасида ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, ундан кейинги ўринда турувчи хизмат бепул нонуштадир. Нонушта менюсидаги таомлардан энг лаззатлилари деб қаҳва, чой, мевалар, гўшт, тухум ва шарбат топилди. Аҳамият бўйича учинчи хизмат сифатида бепул парковка тан олинди.
Шунингдек, рўйхатдан жамоа транспорти, ресторан ва дўконларнинг яқинлиги, номерларда қаҳва машиналари ва бепул ичимлик суви солинган идишлар ўрин олган. Улардан кейинги ўринларда хоналардаги шовқин изоляцияси ва сейфлар турибди.
24 фоиз сайёҳларнинг фикрича, мини-барларнинг ҳеч қандай аҳамияти йўқ; респондентларнинг 17 фоизи ҳеч қачон уларнинг хизматларидан фойдаланмаганини маълум қилди. Шунингдек, 7 фоиз туристлар ичимликлар солинган музлаткичнинг аҳамиятини паст баҳолаган.
Сўровномада 28 мамлакат сайёҳлари иштирок этди. Респондентлар сони маълум эмас.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 24253 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 53103 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 64654 Жамият
Россия ТИВ раҳбари БАА, Кувайт ва Қатар етакчилари билан Форс кўрфази инқирозини муҳокама қилади
13:47 17 Жаҳон
Икки вилоятда ҳокимнинг туризм бўйича ўринбосарлари тайинланди
13:26 830 Жаҳон
Тошкентда «Мутахассислик ва илмий тадқиқот маркази» тузилади
Туркияда автобус иштирокида ЙТҲ юз берди, беш киши ҳалок бўлган
13:19 571 Жаҳон
Деҳлида Ҳиндистон савдо ва саноат давлат вазири билан учрашув бўлиб ўтди
Мбаппе яқин вақт ичида «ПСЖ» аъзосига айланади
12:56 1551 Спорт
Учтепа туманида қасддан баданга оғир шикаст етказиш жинояти фош этилди
12:49 1662 Жамият
Кўпроқ янгиликлар