Хитойнинг Россиядаги инвестициялари улуши 40 фоизгача ўсиши мумкин. Бу ҳақда Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси раҳбари Кирилл Дмитриев маълум қилмоқда.     

Дмитриевнинг баҳолашича, яқин орада Хитойнинг Россияга киритадиган инвестициялари 20 фоизга, ўрта муддатли истиқболда эса 40 фоизгача етади.

“Биз Хитой инвестициялари яқин орада 20 фоизга етиши ва ўсишда давом этишига умид билдирмоқдамиз. Шубҳасиз, қисқа ва ўрта муддатли истиқболда Хитой инвестициялари 35-40 фоизгача ўсиши мумкин”, деб айтди Дмитриев.

Аввалроқ Хитой Москва-Қозон юқори тезликдаги магистралига 350 млрд рубль инвестиция киритиши маълум қилинганди.