Зангиота туманидаги академик лицейда ўқитувчи бўлиб ишлаган Гулнора Алимов (исм-шарифлар ўзгартирилган) 700 доллар пора олиш устида қўлга тушди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” газетаси хабар бермоқда.
Келтирилишича, май ойида унинг олдига бир аёл келиб, жияни шу лицейда ўқиш истагида эканлигини айтган. Г. Алимова бу борада академик лицей директори билан гаплашиб кўришини айтган. Бир неча кун ўтгач, Г. Алимова у билан учрашиб, ушбу “хизмат” учун 800 АҚШ доллари сўраган. Аёл ҳам “савдолашиб”, 700 долларга туширган.
Икки аёл “олди-берди” қилаётган чоғда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ушланган.