“Саломатлик поезди” Сурхондарёда

Ўзбекистон 09 Май 2015 927

“Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури доирасида Тошкент марказий вокзалидан йўлга чиққан “Саломатлик поезди” Сурхондарё вилоятининг Узун туманидаги Сариосиё темир йўл бекатида тантанали кутиб олинди.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, кекса авлод вакилларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш шароитларини янада яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар юксак самаралар бераётгани таъкидланди.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ва “Ўзбекистон темир йўллари” давлат акциядорлик компанияси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбир давомида Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларининг чекка, экологик номақбул ҳудудларида истиқомат қилаётган аҳоли, жумладан, уруш ва меҳнат фахрийлари, кам таъминланган оилалар аъзолари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади, ижтимоий қўллаб-қувватланади.

Хайрия акциясининг дастлабки куни Сурхондарё вилоятининг Узун, Сариосиё туманларида кексалар, ногирон болалар, хотин-қизлар, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар аъзолари тиббий кўрикдан ўтказилди. Бунда пойтахтдан келган малакали шифокорларга “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фондининг ҳудудлардаги тиббий-ижтимоий ёрдам бригадалари ходимлари яқиндан кўмаклашмоқда.

– Узун ва Сариосиё туманларида етти юздан ортиқ киши тиббий кўрикдан ўтказилиб, касаллик аниқланган беморларга зарур тавсиялар берилди, – дейди “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди вилоят филиали раҳбари Ҳулкар Эгамбердиева. – Кенг жамоатчилик иштирокида учрашувлар ташкил этилиб, соғлом турмуш тарзининг мазмун-моҳияти атрофлича тушунтирилди. Соғлиғи панд бераётган йигирмага яқин кекса авлод вакилларининг хонадонларига бориб, касаллик сабаблари ўрганилди. Ўнга яқин ногиронлик аравачаси тарқатилди.

Акция доирасида Олтинсой, Шўрчи, Қумқўрғон, Жарқўрғон ва Бойсун туманлари аҳолиси учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди.

– Шифокорларимизнинг аҳолини замонавий ускуналар ёрдамида чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиши учун барча шароит мавжуд, – дейди “Саломатлик поезди” бригадаси раҳбари, “Ўзбекистон темир йўллари” давлат акциядорлик компанияси тиббий-санитар саломатлик поезди поликлиникаси шифокори Ўткир Мардонов. – Бу аҳолини сифатли кўрикдан ўтказиб, аниқ ташхис қўйишда муҳим омил бўлаётир.

Кексалиги ёки оғир бетоблиги сабабли шифокорлар қабулига кела олмаган беморларнинг уйларига бориб тиббий кўрикдан ўтказилди. Навбаҳор маҳалласида истиқомат қилаётган Омонқул Тошпўлатов биринчи гуруҳ ногирони. Шифокорлар беморнинг уйида унинг касаллик тарихини ўрганиб, тегишли тавсиялар берди. Ногиронлик аравачаси туҳфа қилди.

– Кўрсатилаётган бундай эътибор соғлиғимни тиклашга ёрдам беришига ишонаман, – дейди О.Тошпўлатов. – Ногиронлик аравачаси менинг мустақил ҳаракатланишимга кўмаклашади. Бундай ғамхўрликлар учун Юртбошимиздан миннатдорман.

Тиббий-ижтимоий тадбирни ташкил этишга “Дори-дармон” акциядорлик компанияси, “Фармед” қўшма корхонаси, “Orto Best”, “Navruz PTK”, “Interglobe” масъулияти чекланган жамиятлари ва бошқа ташкилотлар яқиндан кўмаклашди. Тадбир давомида ижтимоий кўмакка муҳтож аҳоли ва ногиронларга, тиббий-ижтимоий муассасаларга қиймати 845 миллион сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари, ногиронлик аравачалари, кийим-кечак, дори-дармон, тиббиёт анжомлари, санитария-гигиена воситалари, ўқув қуролларидан иборат мурувват ёрдамлари кўрсатилади.

“Саломатлик поезди” 10 май куни Дарбанд темир йўл бекатидан Қашқадарё вилоятига жўнаб кетади.

Манба: ЎзА, Холмўмин Маматрайимов

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 33889 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 13282 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 88155 Ўзбекистон
Бир кунлик тўй бир умрлик азоб келтирмасин!
22:30 105 Жамият
Европа Лигаси гуруҳ босқичи иштирокчилари учун мукофот пуллари эълон қилинди
22:25 207 Спорт
Янги купюра нарх-навога ўз таъсирини ўтказадими?
Дайжест: Навбатдаги видеоселектор, Қозоғистон билан ҳарбий ҳамкорлик, ЙПХ ходимларига Honda ва куннинг бошқа муҳим хабарлари
22:15 511 Жаҳон
Суарес жароҳат туфайли 4 ҳафтага сафдан чиқди
22:10 512 Спорт
Президент видеоселекторда ички ишлар органлари вакиллари билан соҳа ислоҳотларини муҳокама қилди
Россия вакили биринчи марта телевидение орқали сурияликларга мурожаат қилди
21:55 1742 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар