Австралия полицияси қўпорувчилик ҳаракати уюштиришга ҳаракат қилган 17 ёшли ўсмирни қўлга олди. Мамлакат бош вазири Тони Эбботнинг маълумот беришича, қўпорувчиликка тайёргарлик якуний босқичда бўлган.
Мельбурнда истиқомат қилувчи ўсмирнинг уйи тафтиш қилинганда портловчи ускуна деб тахмин қилинаётган уч буюм топилган.
Тахминларга кўра, теракт 10 май куни нишонланадиган Она кунида амалга оширилиши керак бўлган.