8 май куни Чили қирғоқларида 37та ўлик кит топилди. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги маълумот бермоқда.
Айтилишича, улар ўзларини қирғоққа ташлаган ва шу ерда ҳалок бўлган. Уларни қирғоқда тадқиқот олиб бораётган хорижлик олимлар топиб олган.
Қайд қилинишича, Чилида илгари ҳам китларнинг ёппасига қирилиши кузатилган.
Воқеа сабаблари аниқланмаган.