“Глобал лицензия”нинг жорий қилиниши оқибатида уч ой ичида тушум 30 фоизга тушиб кетиб, кинотеатрларнинг 80 фоизи ёпилади. Бу ҳақдаги Россия ҳукумати қошидаги эксперт кенгаши “Алоқа ва ахборот технологиялари” ишчи гуруҳининг “Известия” газетасида чоп этилган ҳисоботида маълум қилинди.

Алоқа ва ахборот коммуникациялар тармоғида интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш бўйича Россия Фуқаролик Кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси Россия Думасининг муҳокамасига киритиш учун таклиф қилинган эди. Ҳужжатда, жумладан, “глобал лицензия” концепцияси илгари сурилган бўлиб, унга кўра муаллифлик ҳуқуқи объектларини идентификация қилишга мўлжалланган янги асбоб-ускуна ўрнатиш кўзда тутилган. Агар бу ускуналарни олиб кириш ва ўрнатиш алоқа операторлари зиммасига юкланса, улларнинг таннархи фақат 10 йилда қопланиши айтилди. Умуман олганда, бунинг учун 1-5 млрд доллар сарфланади.

“Бу харажатлар рақамли контент бозори ҳажмидан бир неча баробарга кўпроқдир”, - деб хулоса қилган ҳисобот муаллифлари.