Финляндияда Иккинчи Жаҳон урушида ҳалок бўлганлар ёдга олинди. Маросимда Россия, Беларусь, Қозоғистон дипломатлари, Финляндиядаги рус диаспораси вакиллари ва “Финляндия-Россия” жамияти ходимлари иштирок этди. Улар биргаликда Хельсинкидан 20 км узоқдаги Порккала-Удд собиқ ҳарбий денгиз базаси ҳудудида ўрнатилган ёдгорлик пойига гулчамбар қўйдилар.
Россиянинг Финляндиядаги элчиси Александр Румянцев ТАСС мухбири билан суҳбат чоғида воқеани шарҳларкан, ушбу ғалаба дунёнинг барча халқлари томонидан қўлга киритилгани ҳамда у ҳақдаги хотирани асраб-авайлаш муҳимлигини таъкидлаб ўтди.