Express нашрининг номи кўрсатилмаган манбаларга таянган ҳолда маълум қилишича, футбол бўйича Россия терма жамоасининг бош мураббийи Фабио Капелло маош тўлашнинг кечиктирилиши учун Россия тарафдан 9 млн рубль миқдорида жарима пули олган. Бу Футбол иттифоқига меҳнат инспецияси томонидан жорий қилган санкциялардан бири эди.
Эслатиб ўтамиз, охирги кунларда Россия футболида Капеллонинг маоши борасида жанжал келиб чиқди. 7 май куни унинг ўғли ва агенти Пьерфилиппо евро ва рубль курсидаги фарқни рўкач қилиб, Россияни кам маош тўлашда айблади. Шундан сўнг Россия Футбол иттифоқи президенти Николай Толстих ва Фабио Капелло матбуот орқали ўзаро баҳсга киришишди. Олиб борилган меҳнат инспекцияси натижасида Россия кўрсатилган миқдорда жарима тўлайдиган бўлди.