Халқаро соғлиқни сақлаш ташкилотининг хабар қилишича, Либерияда авж олган Эбола вируси эпидемияси устидан ғалаба қилинган. Бу ҳақда ташкилотнинг расмий баёноти эълон қилинди.
Ҳужжатда айтилишича, охирги зарарланиш факти олти ҳафта муқаддам қайд қилинган.
Эбола вируси эпидемияси Либерияда 4.7 минг кишини бу ҳаётдан олиб кетди. Бу касалликдан қўшни давлатлар билан ҳисоблаганда 11 минг киши вафот этди.