Москва шаҳрида Иккинчи Жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 70 йиллигига бағишланган парад бошланди. Тадбир Россиянинг барча асосий телеканаллари орқали тўғридан-тўғри трансляция қилинмоқда.


Маълумот берилишича, Россиянинг бошқа шаҳарларида ҳам ғалабага бағишланган парадлар ва тадбирлар ўтказилмоқда. Уларда минглаб ҳарбий хизматчилар ва юзлаб ҳарбий техника бирликлари иштирок этмоқда. Жумладан, Москва шаҳридаги параднинг ўзида 16.5 минг ҳарбий хизматчи иштирок этиши маълум қилинмоқда.


Тадбирни ёритиш учун дунёнинг турли бурчакларидан ОАВ ходимлари етиб келган.
Шунингдек, илгарироқ парадда ўзбекистонлик фахрийлар ҳам иштирок этиши маълум бўлган эди.