Москвада парад якунланди

Жаҳон 09 Май 2015 8985

Москва шаҳрида Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 70 йиллигига бағишланган парад якунига етди. Тадбир кўплаб телеканаллар орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилди, шунингдек, матбуотда ёритиб борилди.
Парадда жами 16.5 минг ҳарбий хизматчи иштирок этди. Шунингдек, парадни кузатиш учун Москвага 30 га яқин давлат етакчилари, хорижий давлатлар вакиллари ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари, жумладан, БМТ бош котиби Пан Ги Мун ташриф буюрди.
Парад сўнгида Россия президенти ва Олий Бош қўмондони Владимир Путин парадда шон-шуҳрат маршида иштирок этган ҳарбий қисмлар командирлари олдига чиқиб, улар билан сўрашди ва байрам билан қутлади.

Кўпроқ янгиликлар