Москва шаҳрида Иккинчи Жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 70 йиллигига бағишланган парад бўлиб ўтмоқда. Тадбир Россиянинг барча асосий телеканаллари орқали ёритилмоқда.
Россия Мудофаа вазири, армия генерали Сергей Шойгу Россия президенти, Олий Бош қўмондон Владимир Путинга парадга ҳозирлик тўғрисида ҳисобот бергандан сўнг давлат раҳбари барча иштирокчиларни табриклаб, қисқача нутқ сўзлади.
Шундан сўнг у урушда ҳалок бўлганлар хотирасига сукут дақиқаси эълон қилди.
9 май куни Москвадаги парадда Путин томонидан сукут дақиқаси эълон қилиниши Forbes журналида 6 май куни маълум қилинган эди.

Фотогалерея: Москвада Ғалаба паради бошланди