Москва шаҳрида Иккинчи Жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 70 йиллигига бағишланган парад давом этмоқда. Тадбир Россиянинг барча асосий телеканаллари, шунингдек, интернет нашлари орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилмоқда ва ёзма равишда ёритиб борилмоқда.
Парадда, Россия Қуролли Кучлари вакилларидан ташқари, бошқа давлатларнинг ҳарбий хизматчилари ҳам иштирок этмоқда. Бу ҳақда Путин ўз табрик сўзида маълум қилганди.
Айни вақтгача Беларусь, Арманистон, Озарбайжон, Қирғизистон, Қозоғистон, Сербия, Хитой, Ҳиндистон ва Тожикистондан ташриф буюрган ҳарбий қисмлар парад қаторида Қизил майдондан ўтдилар.